Дастур ижроси — амалда.

“TOSHISSIQQUVVATI” ДУК ҳамда унинг барча туман бошқармалари ишчи-ходимлари томонидан аҳолига куз-қиш мавсумида узлуксиз иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш мақсадида, кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, “2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш” бўйича қабул қилинган дастури доирасида корхонанинг Бектемир туман бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан иссиқлик тармоғининг изоляция қопламалари янгиланмоқда.
Бунинг натижасида ҳудуддаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти яхшиланишига эришилади.


Тамирлаш жараёни — амалда.

“TOSHISSIQQUVVATI” ДУК томонидан 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йил 13 июнь куни 9-ИМ иссиқлик маркази қозонхонасига қайтиш (обратка) иссиқлик қувурларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги (юқори босимда) синовдан ўтказилди.

40ОС ҳароратда, олдидан келишилган жадвал асосида ўтказилган синов жараёнида 9-ИМга уланган М-6-3 ва М-6-9 оралиғидаги иссиқлик тармоғида авария содир бўлди, натижада “Ўрикзор савдо мажмуаси” ҳудудида ер остидан иссиқ сув тошиб чиқиши кузатилди.
“TOSHISSIQQUVVATI” ДУК Учтепа туман бошқарма ходимлари томонидан авария ҳолати юзага келган савдо мажмуаси ҳудудидаги сув тошиши тўхтатилди.

Ҳозирда авария тиклаш ишларига “TOSHISSIQQUVVATI” ДУК Учтепа туман бошқармасининг махсус техника ҳамда авария тиклаш гуруҳи жалб этилиб, аварияни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

“TOSHISSIQQUVVATI” ДУК, юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.