«Тошиссиққуввати» ДУКга тегишли Саноатэнерго қозонхонасида ноқонуний равишда ишлаб чиқариш цехи ташкил этилганлик ҳолати юзасидан шуни маълум қиламизки, хақиқатан қозонҳона худудида қозонҳона рахбари томонидан, ижара шартномаси тузмаган холда ишлаб чиқариш цехи ташкил этилганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат ва бошқа қозонхоналарни ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилиб, Тошкент шахридаги барча қозонхоналарда табиий газдан оқилона фойдаланиш чораларини текшириш бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.

Дастлабки ўрганишлар натижасида ноқонуний уланиш амалга оширилган газ тармоғи «Тошиссиққуввати» ДУК балансида эмаслиги аниқланди.

Қозонҳона рахбари томонидан ноқонуний равишда ижара шартномаси тузмасдан ишлаб чиқариш цехи ташкил этганлиги ва газ истеъмоли бўйича материаллар хуқуқни химоя қилувчи органларга тегишли чоралар кўриш учун юборилмоқда.

Чоп этиш санаси: 06/12/2020
ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2019й. даги «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4542-сонли қарорига мувофиқ, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун хисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилади.
    Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгиланди.
    Иситиш мавсумининг бошланиши Тошкент шаҳар Хокимининг қарори билан белгиланади.
    Қолган тарифлар аввалги даражада қолади.

Чоп этиш санаси: 02/10/2020
ВНИМАНИЮ ЖИТЕЛЕЙ г.ТАШКЕНТА

В соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по совершенствованию системы теплоснабжения и финансовому оздоровлению предприятий теплоснабжения» от 02.12.2019 г. № ПП-4542, с отопительного сезона 2020-2021 годов расчеты с потребителями за услуги централизованного теплоснабжения переводятся на систему оплаты в расчете за 1 кв.м отапливаемой площади на один день отопительного периода.
Тариф за 1 кв.м отапливаемой площади за один день отопительного периода установлен в размере 142 сум.
Начало отопительного периода будет определено решением Хокима г.Ташкента.
Остальные тарифы остаются на прежнем уровне.

Дата публикации: 02/10/2020